МЮ ҳимоячиси учун
Ads

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Луис Антонио Валенсия мавсум якунлангач бошқа жамоага кўчиб ўтади.

33 ёшли эквадорлик футболчининг агенти берган маълумотларга кўра унга "Арсенал", "Вест Хэм", "Интер" ва Хитой клубларидан таклифлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Валенсиянинг МЮ билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Шу боис у янги жамоасига эркин агент сифатида бориб қўшилиши мумкин.

Маълумот учун, Валенсия жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” таркибида бор йўғи 8та ўйинда иштирок этди холос.