МЮ ҳужумчиси янги мавсумни Бундеслига клубида бошлайди

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Тахит Чонг энди ўз кучини Германия чемпионатида синаб кўради.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра, 20 ёшли голландиялик футболчини «Вольфсбург» ижарага олади. “Бўрилар” бу борада манкунианликлар билан деярли келишувга эришиб бўлган.

Чонг ўтган мавсум «Манчестер Юнайтед» сафида премьер-лигада 3 та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt талқинига кўра, унинг нархи 6,3 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!