МЮ Испания терма жамоаси етакчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Микель Оярсабаль фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "FootballTransfers" нашри хабар бермоқда.
Манба берган маълумотга кўра, 28 ёшли футболчининг хизматларига айни вақтда "Манчестер Юнайтед" жамоаси қизиқиш билдирмоқда. "Қизил иблислар" Оярсабални ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олмоқчи.Чунки "Сосьедад" қишда ўз футболчисини қўйиб юбориш ниятида эмас.
Хавбекнинг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Маълумот учун, испаниялик футболчи жорий мавсум испан клуби сафида 19 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 3 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди.



Фикрлар