МЮ камбэклар борасида АПЛда рекорд ўрнатди

  • 21 январь, 2021, 12:54
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби ўз номини яна бир бор Англия премьер-лигаси тарихига ёздириб қўйди.

Tecno

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра, “қизил иблислар” иродали ғалабалар (камбэк) сони бўйича рекордчига айланди. "Фулхэм"га қарши ўйиндан сўнг МЮнинг биринчи бўлиб гол ўтказиб, якунда қозонган ғалабалар сони 94 тага етди.

“Манчестер Юнайтед” Уле Гуннар Сульшер бошчилигида ҳозирча 7 та ўйинда ана шундай ғалаба қайд этди.

МЮ 19 турдан сўнг 40 очко тўплаган ҳолда АПЛ мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!