МЮ Каземирога "Реал"дан яхшироқ шартнома таклиф қилди

"Манчестер Юнайтед" бразилияликни футболчи Каземирога қизиқиш билдирмоқда. Манкунианликлар ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга тайёр ва футболчига қандай шартнома таклиф қилмоқчи эканлиги ҳам маълум бўлди.  

"Marca" нашри хабарига кўра, "қизил иблислар" 30 ёшли бразилияликка 5 йиллик шартнома, шу билан бирга унинг ҳозирги маошини икки баравар оширишга тайёр. Айни пайт у "Реал" Мадридда ҳафтасига солиқлардан ташқари 215 минг евро евро олади.

"Реал" Мадрид раҳбарияти футболчи жамоадан кетишни истаса, сақлаб қолмайди. Маълумотларга кўра, "қизил иблислар" ярим ҳимоячи учун "қироллик клуби"га 60 миллион евро тўлаши керак

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!