МЮ Каземиронинг ўрнига 115 миллион еврога футболчи олиб келмоқчи

"Манчестер Юнайтед" Каземиронинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда. Клуб аллақачон янги таянч ярим ҳимоячи қидиряпти.  Бу ҳақда "Telegraph" нашри маълум қилди, 

Манба маълумотига кўра, айни вақтда "қизил иблислар" "Ньюкасл" хавбеки Сандро Тоналини нишонга олган. Бу МЮнинг яқин келажакдаги асосий мақсадларидан бири ҳисобланди. Шу билан бирга Манчестер клубида таянч зонаси учун бошқа номзодлар ҳам бор, аммо улар клуб раҳбариятига унчалик маъқул келмаган. Маълум бўлишича,  "қарғалар" Тонали трансферида 115 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Шунингдек, Сандронинг хизматларига "Арсенал", "Челси" ва "Ювентус" клублари қизиқиш билдирмоқда. 

 25 ёшли футболчининг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 75 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. 

Маълумот учун, италиялик ярим ҳимоячи жорий мавсум "Ньюкасл" сафида 27 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та голли узатма амалга оширишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!