МЮ кейинги мавсумга мураббий танлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Юнайтед” клубининг рахбарияти шу ҳафта бўлиб ўтадиган мажлисда жамоа мураббийлигига оид сўнги қарорга келади, улар Майкл Кэррик вариантини асосий номзод сифатида кўрмоқда. Бу ҳақида The Athletic хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, бош директор Омар Беррада ҳамда спорт директори Жейсон Уилкокс Керрикни кейинги мавсум жамоада олиб қолиш ниятида, ва бу ҳақида клубнинг акциядори Жим Редклиффга таклиф билан чиқишга тайёр. Каррингтондаги мураббийлар базасида бўлиб ўтадиган йиғилишда Кэррик ҳам қатнашади ва клуб мураббийлигига сайланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, манчестерликлар “Борнмут”дан Ираола ҳамда “Астон Вилла”дан Унаи Эмери вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

44 ёшли Кэррик 2026 йил 13 январдан буён клубнинг вақтинча бошқарувдаги мураббийи ҳисобланади.

Абдувалиев Азизбек

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!