
МЮ "Манчестер Сити" тарбияланувчиси учун 80 миллион таклиф қилмоқчи
"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Морган Рожерс "Манчестер Унитед"нинг асосий трансфер мақсадларидан бирига айланди.
"TodoFichajes" нашрининг хабар қилишича, 22 ёшли инглиз футболчиси учун "қизил иблислар" 70 миллион фунт стерлинг (тахминан 80 миллион евро) таклиф қилишга тайёр. "Transfermarkt" Рожерснинг ҳозирги трансфер қиймати 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсумда Рожерс "Астон Вилла" сафида 46 ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ва 12 та голли узатма амалга оширди.
2024-йил ноябрь ойида у Англия терма жамоасида дебют қилган ва шу кунгача 4 та ўйинда иштирок этган. Айнан ноябрь ойида, ҳужумкор ярим ҳимоячи Бирмингем клуби билан амалдаги шартномасини 2030 йилгача узайтирган.
Эслатиб ўтамиз, Морган "Манчестер Сити" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Линколн Сити", "Блекпуль" ва "Борнмут" клубларида ижара асосида ўйнагач, "шаҳарликлар" сафини 2023 йилнинг ёзида тарк этган.
Фикрлар