МЮ Манжукич, Дембеле ва яна 4 футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" таркибини жиддий равишда ўзгартимоқчи.
Маълум бўлишича, МЮ 6 та футболчини кўзламоқда. 2 та ҳужумчи, 2 та марказий ярим ярим ҳимоячи, 1 та марказий ҳимоячи ва яна битта чап қанот ҳимоячисини кўз остига олиб қўйган.
"Ювентус" форварди Марио Манжукич, "Лион" ҳужумчиси Мусса Дембеле фаолиятини инглиз клубида давом эттиришлари мумкин. "Қизил иблислар" марказий ярим ҳимояни "Атлетико" аъзоси Саул Ньигес ва "Лестер" футболчиси Жеймс Мэддисон билан тўлдирмоқчи.
Бундан ташқари, Сульшер чап қанот ҳимояда Эшли Янгни ўрнига муносиб номзод ва марказий ҳимояда Виктор Линделеф ўрнига ҳам янги ҳимоячи харид қилмоқчи.
Хабарга кўра, "Манчестер Юнайтед" ушбу ўзгаришларни қишги трансфер ойнасидаёқ амалга оширишга киришмоқчи. Аммо мақсадга эришилмаса-да, ёзда бу ишга қўл урмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, МЮ АПЛнинг 8-туридан сўнг, 9 очко билан 12-поғонани эгаллаб турибди.
Фикрлар