МЮ Марсьяль билан шартномани узайтиришга ишонмоқда

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти ва жамоа мураббийлар штаби ҳужумчи Антони Марсьялни таркибда сақлаб қолмоқчи.

ESPN тарқатган хабарга кўра манкуанликлар ўтган йилнинг декабридан буён 22 ёшли француз билан келишувни узайтириш борасида музокаралар олиб боришмоқда. Бироқ шунга қарамай ҳалигача футболчи билан келишувга эришилмаяпти. Шундай бўлсада МЮдагилар Марсьяль ушбу келишувни узайтиришига ишонишмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Марсьялнинг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар имзоланган. У жорий мавсум АПЛда жами 26та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!