МЮ машҳур ҳужумчидан воз кечди

Эдинсон Каванинг “Манчестер Юнайтед”даги фаолияти охирлаб бораётган кўринади. Аввалроқ, клуб раҳбарияти  уругвайлик ҳужумчи билан ёзда якунланадиган шартномани узайтиришни режалаштираётган эди.

Бироқ, “Манчестер юнайтед” раҳбарияти Каванининг жисмоний тайёргарлиги етарли даражада эмаслигини инобатга олиб, уни шартнома тугаши билан қўйиб юбормоқчи. Кавани ирқчиликда айбланиб, дисквалификацияни ўтаганидан кейин, мушакларидаги жароҳатларни даволатишига тўғри келди.

Уругвайлик юлдузнинг ҳам Англия футболидан ҳафсаласи пир бўлганини таъкидлаш жоиз. Футбол мутасаддилари уни “негрито” деган сўзни ишлатгани учун жазога тортганини қабул қила олмаяпти. Каванининг отаси ҳам ўғли Англиядан кетмоқчи эканини маълум қилди.

Кавани премьер-лигада 18 та учрашувда майдонга тушиб, олтита гол урди ва иккита голли пас оширди. Ҳужумчи “Бока Хуниорс” билан музокара олиб бораётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқатилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар