МЮ Мексика терма жамоаси ҳужумчисини сотиб олмоқчи, у Санчеснинг ўрнини эгаллайди
"Манчестер Юнайтед" клуби ПСВ вингери Ирвин Лосанонинг трансфери бўйича таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатди.
Унга кўра “қизил иблислар” 23 ёшли мексикалик футболчи учун эйндховенликларга 40 миллион евро таклиф қилишади. Таъкиддаш керакки МЮ Лосанони “Олд Траффорд”да ишлари юришмаётган чилилик форвард Алексис Санчесга муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.
Маълумот учун, Лосано жорий мавсум ПСВ сафида Голландия чемпионатида 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар тузилган.
Фикрлар