МЮ "Милан" етакчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" "Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леаунинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Football Transfers" нашри маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида Рафаэлнинг асосий трансфер мақсади қилиб белгилаб олган. Италия клуби вингернинг сотувидан 100 миллион евро ишлаб олмоқчи.
26 ёшли футболчининг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик ҳужумчи жорий мавсум "россонерилар" сафида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол киритди ва 2 та голли узатма амалга оширишга эришди.
Фикрлар