МЮ Моуриньога қанча товон пули тўлади?

“Манчестер Юнайтед” клуби ўзининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньога товон пулини тўлади.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра МЮ амалдаги шартномани муддатидан аввал бекор қилгани учун 55 ёшли португалиялик мутахассисга 15 млн фунт товон пулини тўлаб берди.

Маълумот учун, Моуриньо “Манчестер Юнайтед”ни 2,5 йил бошқарди ва ўтган йилнинг 18 декабрь куни истеъфога чиқарилган эди. Жамоа унинг бошқарувида Англия лига кубоги, Англия Суперкубоги ва Европа лигасида зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!