МЮ мухлислари учун яхши янгилик

"Манчестер Юнайтед" ва Шотландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей "қизил иблислар" лазаретини тарк этди.

Футболчи кеча жамоадошлари билан умумий гурухда машғулотларда иштирок этди.

23 ёшли футболчи Англия чемпионати доирасида "Ньюкасл"га қарши ўйинда олган жароҳат сабаб бир ярим ой давомида жамоасига ёрдам бера олмади.

Жорий мавсумда англиялик футболчи МЮ либосида АПЛ ўйинларининг 17 тасида майдонга тушиб 3 та гол киритишини уддалади.