МЮ нинг Хитой клубидан олган футболчиси

Давралар оралиғида “Манчестер Юнайтед”га келиб қўшилган ҳужумчи Одион Игало ўзининг “қизил иблислар” сафидаги дебютини “Челси”га қарши ўйинда ўтказиши мумкин.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра нигериялик футболчи “аристократлар”га қарши ўйинда иштирок этиш учун жамоа билан бирга Лондонга йўл олган. Бироқ, бош мураббий Оле-Гуннар Сульшер ушбу ўйинда Игалони майдонга тушириш ёки туширмаслиги номаълум.

Эслатиб ўтамиз, МЮ Игалони Хитой клубидан ижарага олган эди. Шундан сўнг у коронавурс хавфи сабаб 2 ҳафта карантинда сақланди.