МЮ нишонида супер ҳужумчи

“Манчестер Юнайтед” ҳужум чизиғини кучайтириш учун “Интер” тўпурари Лаутаро Мартинесни олишга қарор қилди.

Инглизлар аргентиналик ҳужумчини ёзги трансферлар вақтида сотиб олмоқчи. У жамоа асосий таркибига кира олмаган Одион Игало ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Лаутарога “Барселона” ҳам анчадан бери оғиз солмоқда. Каталонияликлар бир неча ой давом этган музокаралардан “Интер” раҳбариятини футболчини қўйиб юборишга кўндира олмади. “Барселона”ни қабул қилиб олган Рональд Куманга Лаутаро варианти маъқул келмади. Куман унинг ўрнига ҳамюрти Мемфис Депай трансферини талаб қилмоқда.

“Интер” жамоаси хўжайинлари эса, асосий юлдузларидан бирини бошқа клубларга осонликча бериб қўймайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!