МЮ Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон топди
"Атлетико Мадрид" посбони Ян Облакфаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
"Todofichajes" нашрининг ёзишича, словениялик дарвозабон хизматларига “Манчестер Юнайтед” қизиқмоқда. “Қизил иблислар” камерунлик Андре Онананинг ўйинидан норози ва шу боис янги дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи.
Облакнинг "матрасчилар" билан шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Унинг трансфер нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда. 30 ёшли посбон 2014 йилнинг ёзидан буён мадридликлар сафида тўп тепмоқда.
Маълумот учун, Ла Лиганинг жорий мавсумида Ян тўртта ўйин ўтказиб, тўртта гол ўтказиб юборди.
Фикрлар