МЮ Онанасиз қоладиган бўлди!

Андре Онана Африка кубоги учун Камерун терма жамоасига чақирилди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Манчестер Юнайтед" бу даврда захира дарвозабони Алтай Байиндирга ишонади.

Африка кубоги 13 январда бошланади, финал 11 февралда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Камерун терма жамоасига “Наполи”дан Андре-Франк Замбо-Ангуисса, абхалик Карл Токо-Экамби, “Бешиктош”дан Венсан Абубакар ва бошқалар ҳам чақирилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!