МЮ ўйинчиларидан фақат биттаси “Ливерпуль”да тўп суришга ярайди!

“Манчестер Юнайтед”нинг афсонавий футболчиларидан Пол Скоулз ҳозир Манчестер шарафини ҳимоя қилаётган ўйинчилар орасида фақатгина Поль Погба “Ливерпуль”нинг асосий таркибида ўйнашга қолир эканини таъкидлади.

Погба жарохат туфайли кўп учрашувларни ўтказиб юборди. Февраль ойи бошида сафга қайтганидан кейин “Манчестер Юнайтед” бирорта учрашувда мағлуб бўлгани йўқ.

- Агар Погба юқори формасига чиқса, “Ливерпуль”нинг асосий таркибига кириши мумкин. У клубда яратувчанлик жиҳати билан ажралиб туради.

Мен Погбанинг энг катта танқидчисиман. Майдонда рақиб томон франциялик ярим ҳимоячидан нималарни кутишни билмайди. Уни ўйини ўхшаб қолса, ажойиб футболчига айланади. “Манчестер Юнайтед” келаси йили унинг ўрнига кимни топиши қизиқ туюляпти, - деди Пол Скоулз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!