МЮ Погбани Кроосга алмаштирмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба билан хайрлашишни режалаштирмоқда.

Манкуанликлар 24 ёшли футболчини "Реал" хавбеки Тони Кроосга алмаштиришмоқчи. Хабарларга қараганда Погбанинг "Олд Траффорд"дан кетишини шахсан жамоа бош мураббийи Жозе Моуринью талаб қилмоқда.

Маълумот учун, Погба “Манчестер Юнайтед” сафига 2016 йил “Ювентус”дан 105 млн евро эвазига келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!