МЮ Погбанинг йўлини тўсолмайди

“Ювентус” бош мураббийи Андреа Пирло майдон марказидаги футболчиларга етакчилик қилиш учун “Манчестер Юнайтед”дан Поль Погбани қайтаришга қарор қилди.

Пирло франциялик футболчини яқинлашиб келаётган трансферлар даврида асосий нишонга айлантирди. Клуб раҳбарияти ҳам, Манчестердан кетишни истаётган ярим ҳимоячи учун керакли маблағни аямаслигини билдирган.

Погбанинг ўзи “Манчестер Юнайтед”нинг янги шартнома бўйича таклифини қабул қилмади. Инглизларда ёзда якунланадиган битимни автоматик тарзда яна бир йилга узайтириш ҳуқуқи бор. Бироқ МЮ учун Погбани мажбуран олиб қолгандан, уни сотиб юбориб, трансфер суммасини Жейдон Санчо, Эрлинг Холанд каби ёш ўйинчилар харидига йўналтириш фойдалироқ.

Поль Погбага “Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан ҳам жиддий қизиқаётгани бу трансферни амалга оширишда “Ювентус”га бироз қийинчилик туғдириши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!