МЮ португалиялик ҳимоячи учун 60 миллион евро тўлашга тайёр

"Манчестер Юнайтед" "Спортинг" ҳимоячиси Гонсалу Инасиони ўз сафига қўшиб олмоқчи. 

"O Jogo" нашри хабарига кўра, Эрик тен Хагнинг келажаги бўйича қарор қандай бўлишидан қатъи назар, инглиз клуби ушбу футболчини ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Тез орада МЮ Инасио учун таклиф билан чиқади. Унинг "Спортинг" билан шартномасидаги товон пули 60 миллион еврони ташкил этади. 

Қайд этиш лозим, футболчига "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдирмоқда. 

Жорий мавсумда Инасио "Спортинг" сафида 49 та ўйин ўтказиб, 4 та гол уришга эришди. У "Евро-2024"да Португалия терма жамоаси билан иштирок этади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!