МЮ премьер-лига рекордини такрорлади, "Саутгемптон" эса антирекорд ўрнатди

  • 3 февраль, 2021, 10:59
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг 22-турида "Саутгемптон"га ҳеч қандай имкон қолдирмади. Сульшер шогирдлари рақиб дарвозасига жавобсиз 9 та гол уриб, премьер-лига рекордини такрорлади.

Tecno

Эътиборлиси, бу борадаги аввалги рекорд ҳам "Юнайтед"нинг ўзига тегишли эди. Манкунианлар 1995 йилда "Ипсвич" клубини худди шундай ҳисобда мағлубиятга учратган.

2019 йилнинг октябрида "Саутгемптон" ўз майдонида "Лестер"дан 9 та гол ўтказиб юборган эди. Шу тариқа, Ральфа Хазенхюттль жамоаси АПЛда ўз майдонида ҳам, сафарда ҳам бир ўйинда 9 та гол ўтказиб юборган илк жамоага айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!