МЮ қизиққан дарвозабон жамоаси билан шартномасини янгилади

  • 1 сентябрь, 21:04
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес "Астон Вилла" билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, дарвозабоннинг Бирмингем жамоаси билан янги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эмилиано Мартинес 2020 йилнинг кузида "Арсенал"дан "Астон Вилла" таркибига қўшилганди. У ўтган мавсумда барча мусобақаларда 53 та ўйин ўтказиб, шундан 16 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Ўтган мавсумда аргентиналик футболчи жами 61 та тўп ўтказиб юборди. Трансфермаркт маълумотларига кўра, футболчининг бозор нархи 20 млн еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!