МЮ раҳбарияти де Хеа ва Погбанинг талабини бажармоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти жамоа етакчилари Давид де Хеа ва Поль Погбаларнинг маошини ошириб беришга тайёр. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра манкуанликлар юқоридаги футболчиларнинг ҳар иккаласини ҳам жамоада сақлаб қолишмоқчи. Испаниялик дарвозабон ва франциялик хавбекнинг ҳам жамоада қолиш учун қўйган ягона талаби бу катта маош эди. Раҳбарият эса охири уларнинг бу борадаги талабини қондиришга рози бўлган.

Бироқ, яна бир нарсани унутмаслик лозимки, агар МЮ мавсум якунида Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритолмаса, барча футболчиларнинг маоши 25 фоизга камайтирилади.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” айни дамда 64 очко билан АПЛ мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!