МЮ раҳбарлари Аморимга ўринбосар қидиришни бошлашди

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти бош мураббий Рубен Аморимнинг ишидан тоқати тоқ бўлмоқда. "Қизил иблислар" боссларига португалиялик мутахассиснинг ўйин тизими туфайли жамоа рақиб дарвозаси олдида кам вазият яратаётгани ва борган сари Чемпионлар лигаси зонасидан ортда қолаётгани ёқмаяпти. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, манкунианликлар Аморимнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган футболчи режасини ишлаб чиқишни бошлаган. "Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигига номзодлар орасида Оливер Гласнер ("Кристал Пелас"), Андони Ираола ("Борнмут") ва Хави ("Барселона" собиқ устози) номлари тилга олинмоқда.

Англия чемпионатининг 19-туридан сўнг "қизил иблислар" 30 очко жамғариб, олтинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!