МЮ "Реал" кўзлаган футболчини илиб кетди
"Лилль" клуби марказий ҳимоячиси Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"да тиббий кўрикдан ўтишга ва "қизил иблислар" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олишга тайёр. У манкунианликлар сафига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Девид Орнштейн хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Реал" Йоро билан шартнома бўйича келишиб олгани, аммо "Лилль" билан трансфер суммаси борасида келиша олмагани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. “Манчестер Юнайтед” ёш футболчи учун французларга 62 миллион евро таклиф қилган ва бу клубни тўлиқ қониқтирган.
Ўтган мавсумда Йоро барча турнирларда 44та ўйинда қатнашиб, учта гол урган. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар