МЮ "Реал" кўзлаётган футболчини сотиб олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби ўз сафини "Лилль" ҳимоячиси Габриэль Магальянес билан кучайтирмоқчи.

Express нашри тарқатган хабарга қараганда, “қизил иблислар” 22 ёшли футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи. Боиси, ушбу футболчини шахсан бош мураббий Уле-Гуннар Сульшер хоҳламоқда.

Қайд этиш лозимки, Магальянесга МЮдан ташқари "Наполи", "Реал" ва "Эвертон"дан ҳам қизиқишлар бор.

Габриэль Магальянес жорий мавсум “Лилль” сафида 34 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!