МЮ Роналду ўрнига Мерсисайд клубидан ҳужумчи топди

"Эвертон" ҳужумчиси Ришарлисон фаолиятини кучлироқ клубда давом эттириши мумкин.

"Goal.com" нашри хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" бразилиялик футболчини ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Унинг трансфери шу ёздаёқ амалга ошиши мумкин.

Манкунияликлар уни жамоа ҳужумчилари Криштиану Роналду ва Эдинсон Каванига муносиб ўринбосар бўлишини тахмин қиляпти. Ҳар икки футболчи мавсум сўнгида Манчестердан кетиши кутилмоқда.

24 ёшли ҳужумчи "ирисчилар" сафида 2018 йилдан бери тўп тепиб келади. Бу вақт оралиғида у 142 ўйинда майдонга тушиб, 47 гол ва 12 ассист муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!