МЮ: Санчо барибир шу ерга келади!

  • 3 январь, 2021, 11:11
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти анчадан бери трансфери пишмаётган Жейдон Санчо 2021 йилнинг ёзида клубга келишига ишонч  билдирмоқда.

Tecno

Ўтган ёзда манчестерликлар англиялик футболчи учун талаб қилинган  120 миллион фунтни қиммат ҳисоблаб, трансферни якунламаган эди. Улар бу нарх пасайишини кутмоқда.

Санчонинг ўзи ҳам жорий мавсумда аввалгичалик зўр ўйнай олмаяпти. У Бундеслигада 11 та ўйинда майдонга тушиб, ҳали гол ура олгани йўқ. Фақатгина уч марта голли пас оширди холос. Санчога даъвогар бўлганларнинг аксарияти эътиборини бошқа футболчиларга қаратди.

“Манчестер Юнайтед” ҳам агар “Боруссия” ёзда нархни пасайтирмайдиган бўлса, Санчонинг ўрнига “Астон Вилла” етакчиси Жек Грилишни харид қилишини билдирди. Қизиғи шундаки, Санчо ҳам, Грилиш ҳам фаолиятини Сульшер жамоасида давом эттиришни истамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!