МЮ Санчонинг иқтидорига ишонади. Шу сабаб, клуб уни тўлиқ сотиб юбормоқчи эмас

"Манчестер Юнайтед" вакили Жейдон Санчо қишки трансферлар ойнаси чоғида жамоасини ўзгартириши мумкин. Уни собиқ клуби "Боруссия" ижарага олмоқчи бўлиб турибди. 

Дортмундликлар футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи. Бироқ "қизил иблислар" раҳбарияти Санчони тўлиқ сотиб юбормоқчи эмас. Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, манчестерликлар англиялик футболчига янги мавсумда яна имкон беришни режа қиляпти.

Эслатиб ўтамиз, Жейдон 2021 йилнинг ёзида 85 миллион евро эвазига "Боруссия"дан "Манчестер Юнайтед" сафига кўчиб ўтган эди. У август ойидан бери бош мураббий Эрик Тен Хаг билан уришиб қолгани сабаб майдонга туширилмади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!