МЮ Санчонинг келажагига деярли ойдинлик киритди

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Жейдон Санчо янги мавсумда жамоа таркибида қолиш эҳтимоли жуда паст. 

Tecno

25 ёшли футболчи ўтган мавсумни Лондоннинг "Челси" клубида ижара асосида ўтказган эди. Бироқ, лондонликлар уни бутунлай сотиб олишдан бош тортди ва ҳатто шартномавий жарима тўлаб, Санчони МЮга қайтаришди. Бу ҳақда "Sky Sports" хабар берди.

Манкунианликлар Санчони ёзда сотишни режалаштирмоқда ва барча трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр. Клуб ҳам, футболчи ҳам фақат доимий равишда ажралишни истамоқда — навбатдаги ижара варианти қаралмаяпти.

Transfermarkt порталининг маълумотига кўра, Жейдоннинг трансфер баҳоси 28 миллион еврони ташкил этади. Англиялик вингер ўтган мавсум "аристократлар" сафида 42 та беллашувда иштирок этиб, 5 та гол ва 10 та голли узатма беришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!