МЮ сардори қанча муддат ўз жамоасига ёрдам бера олмайди?

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандеш "Астон Вилла"га қарши учрашувда жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Ушбу олган жароҳатидан сўнг футболчи қанча муддат ўз жамоасига ёрдам бера олмаслиги маълум бўлди. 

Tecno

Текширув натижаларига кўра, Фернандеш бир ой давомида майдонга туша олмаслиги мумкин. Португалиялик футболчи бундей узоқ муддатга сафдан чиқиши биринчи бор содир бўлмоқда. Хавбек 6 йилдан буён МЮ сафида ҳаракат қилиб келади. Бу орада ярим ҳимоячи бир неча бор жароҳат олиб сафдан чиққан. Футболчи энг узоғи икки ҳафта давомида жамоасига ёрдам бера олмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Аморим шогирдлари ҳозирда 17 та учрашувда 26 очко жамғариб, турнир жадвалида 7-ўринда кетмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!