МЮ "Штутгaрт"дан футболчи сотиб олмоқчи
"Штутгарт" жамоасининг таянч ярим ҳимоячиси Ангело Штиллер фаолиятини "Манчестер Юнайтед" да давом эттириши мумкин. Бу ҳақида журналист ва инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Конурнинг берган маълумотларига кўра, 24 ёшли футболчи Рубен Аморимнинг шорт-листининг юқори ўринларидан жой эгаллаган. Шунингдек, португалиялик мутахассис "Брайтон"дан Карлос Балеба ва "Кристал Пэлес"дан Адам Уортон ҳам бу рўйихатга киритиб қўйган. Бундан ташқари Штиллернинг хизматларидан АПЛ ва Ла Лиганинг бошқа жамоалари ҳам фойдаланмоқчи.
Айни вақтда Ангелонинг "Трансфермаркт" порталидаги нархи 45 миллион еврони ташкил этади. Ярим ҳимоячининг Германия клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача амал қилади.
Маълумот учун, германиялик футболчи жорий мавсум "Штутгарт" сафида жами 17 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол киртиган ва 5 та голли узатмани амалга оширган.



Фикрлар