МЮ скаутлари "Ювентус" футболчисини кузатиш учун бир неча бор Туринга боришгани маълум бўлди
“Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин.
TuttoMercatoWeb нашри тарқатган хабарга кўра, “Манчестер Юнайтед” скаутлари айнан 25 ёшли француз футболчисининг ўйинларини кузатиш учун бир кеча бор Туринга боришган.
Рабьо “Ювентус” сафига бир йил муқаддам ПСЖдан эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У жорий мавсум А Серияда 17 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар