МЮ собиқ футболчиси "Ал-Шабаб"га ўтади

"Шанхай Шеньхуа" клуби ҳужумчиси Одион Игало фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романи хабарига кўра, ҳужумчи "Ал-Шабаб" клуби билан музокараларни давом эттирмоқда. Игалонинг хитойликлар билан шартномаси 2021 йил декабригача амал қилади.

31 ёшли форвард ўтган йилни "Манчестер Юнайтед"да ижарада ўтказди ва манкунианлар сафида 23 та ўйинда 5 та гол киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!