МЮ собиқ футболчиси МЛС клуби билан шартнома имзолашга яқин турибди

"Севилья" форварди Хавьер Эрнандес фаолиятини МЛС эттириши мумкин.

"Лос-Анджелес Гэлакси" клуби бош директори Деннис те Клозе клуб адалусияликлар билан Чичаритонинг трансфери масаласида музокаралар яхши давом этаётгани ҳақида айтиб ўтган.

Испан нашрига кўра, ушбу трансфер "Гэлакси" учун рекорд бўлган 10 миллион долларга тушиши мумкин.

Жорий мавсумда Чичарито Ла Лигада 9 ўйинда майдонга тушган ва рақиблар дарвозабонини бир маротаба доғда қолдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!