МЮ собиқ футболчиси: Санчо тез орада Манчестерга келади

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Оуэн Харгривз "Боруссия" Дортмунд раҳбариятини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда. 

"Сафсата. Мен буни бўҳтон, деб қабул қилдим. Фикримча, манкунианлар тез орада Санчо трансферини ҳал қилади. Бу табиий ҳолат. Дортмунд клуби мутасаддилари шов-шув кўтариш орқали ушбу трансфердан кўпроқ пул ишлаб олмоқчи. 

Менимча, уларнинг ўзи ҳам Санчонинг кетишни исташини яхши англаб турибди", - дейди собиқ футболчи.

Аввалроқ, "қизил иблислар" инглиз хавбекини ватанига қайтариш бўйича олиб борган музокаралар муваффақиятсиз якунлангани хабар қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!