МЮ Сульшер ўрнига АПЛнинг ўзидан вариант топди
Сўнгги турлардаги муваффақиятсиз натижалардан кейин "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқиши ҳақида хабарлар тарқалди.
ESPN нашри маълумотларига қараганда, манкунияликлар "Лестер" бошқарувидаги Брендан Рожерсни Манчестерга олиб келмоқчи. Клуб раҳбарлари 48 ёшли мутахассис вариантини энг маъқул йўл, деб ҳисобламоқда.
Қайд этилишича, кейинги икки баҳс норвегияликнинг "Олд Траффорд"даги келажагини ҳал қилиб беради. Ушбу ўйинларда МЮ "Тоттенхэм" ва "Аталанта"га қарши майдонга тушади. Аввалроқ, Антонио Конте ҳам "қизил иблислар" бош мураббийлиги учун номзодлиги айтилганди.
Жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" Сульшер бошқарувида АПЛда 9 учрашувдан кейин 7-ўринни банд этиб турибди. Улар ҳисобида 14 очко мавжуд.
Фикрлар