
МЮ ва "Челси" бир дарвозабон учун курашмоқда
Франция терма жамоаси ва "Милан" дарвозабони Майк Меньян Англия Премьер-лигасида фаолият олиб бориши мумкин.
"Talksport" нашрининг хабарига кўра, 30 ёшли посбонга "Манчестер Юнайтед" жиддий қизиқмоқда. Жамоа бош мураббийи Рубен Аморим таркибни тажрибали дарвозабон билан кучайтиришни истамоқда.
Шунингдек, Меньян учун курашда Лондоннинг "Челси" клуби ҳам иштирок этади. "Аристократлар" уни бу ёздаёқ олиб келишни хоҳлашган, аммо келишув амалга ошмаган.
Маълумот ўрнида, Меньяннинг миланликлар билан шартномаси келаси йил ўрталаригача амал қилади. Унинг трансфер баҳоси 25 миллион еврони ташкил этади.
Комментарии