МЮ ва "Челси" бир футболчи учун курашмоқда
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Феликс Нмеченинг хизматларига АПЛнинг иккита жамоаси қизиқмоқда. Бу ҳақда "Sky Germany" нашри маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, 25 ёшли футболчини "Челси" ва "Манчестер Юнйтед" жамоалари ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда. Хавбекнинг бу мавсумдаги ўйинлари АПЛ жамоаларини эътиборини тортган. Дортмундликлар Феликсни олиб қолишни режалаштирмоқда ва у билан шартномани узайтиришга умид қиляпти. Аммо Нмечанинг ўзи АПЛда ўйнашни истамоқда.
Германиялик футболчининг айни вақтда трансфер бозоридаги нархи 45 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз. ярим ҳимоячи жорий мавсум "асал арилар" сафида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол киритди ва 3 та голли узатма амалга оширган.



Фикрлар