МЮ ва "Ливерпуль" 15 ёшли ҳимоячи учун курашади

"Сошо" ҳимоячиси Вилли Камбвалла фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

L’Equipe нашри манбасига кўра, 15 ёшли франциялик футболчи учун "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Ўз навбатида француз клуби ҳимоячи билан келишувни узайтиришга уриниб кўрмоқчи. Камбвала Англия жамоасига фақатгина августда, 16 ёшига тўлганида қўшилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!