МЮ ва "Ливерпуль" ҳам Сумаре учун курашга қўшилди

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" клублари "Лилль" ярим ҳимоячиси Бубакари Сумаре учун курашга қўшилди.

Le 10 Sport нашри тарқатган хабарга кўра, АПЛ грандлари 21 ёшли футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи. Бу борада эса уларга "Реал", "Арсенал" ва "Милан" клублари рақобат кўрсатиши мумкин.

Сумаре асли ПСЖ тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Лилль” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида 70 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!