МЮ "Валенсия"нинг 20 ёшли футболчиси учун 33 млн евро бермоқчи

Испаниянинг “Валенсия” клуби марказий ярим ҳимоячиси Карлос Солер “Манчестер Юнайтед”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Daily Mail нашрининг маълум қилишича манкуанликлар 20 ёшли Испания терма жамоаси аъзосини тез орада фаолиятини якунлайдиган Майкл Кэррикнинг ўрнига муносиб ўринбосар сифатида кўришмоқда. МЮ Солернинг трансфери учун “кўршапалаклар”га 33 млн евро тўлашга тайёр.

Таъкидлаш лозимки, Солернинг “Валенсия” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган ва унга кўра унинг товон пули 83 млн еврони ташкил этади. Бироқ, “Валенсия” раҳбарияти жамоада юзага келаётган инқироз сабаб футболчини арзонроқ бўлсада сотиб юбориши мумкин.

Маълумот учун, Солер жорий мавсум Ла Лиганинг 9та учрашувида иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!