МЮ Виллиан учун 60 млн евродан воз кечишга тайёр
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби мавсумлар оралиғида ўз сафини “Челси” ярим ҳимоячиси Виллиан билан кучайтирмоқчи.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра манкуанликлар 29 ёшли бразилиялик футболчи учун “аристократлар”га 60 млн евро таклиф қилишмоқчи. Эслатиб ўтиш лозимки, МЮ ушбу футболчининг трансфери борасида қишда ҳам таклиф юборган, бироқ ўшанда “Челси” ушбу таклифга рад жавобини берган эди.

Айтиш керакки, Виллианни шахсан жамоа устози Жозе Моуриньо чорламоқда. Боиси, Виллиан “Челси”да айнан португалиялик мутахассис қўл остида тўп сурган ва улар ўзаро яхши муносабатларда ҳисобланишади.

Маълумот учун, Виллианнинг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.