МЮ яна Ришарлисонга қизиқиш билдира бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" клуби "Эвертон" вингери Ришарлисонга яна қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 22 ёшли бразилиялик футболчи “қизил иблислар”нинг яқин 2 та трансфер ойнасидаги асосий трансфер нишонига айланади.

Маълумот учун, Ришарлисон жорий мавсум “Эвертон” сафида 23 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг “ирисчилар” билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган, трансфер нархи эса 60 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!