“МЮ” ярим ҳимоячиси билан хайрлашиши мумкин


“Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Аднан Янузай билан ёзда хайрлашиши мумкин, дея хабар беради Telegraph нашри.

Футболчининг “қизил иблислар” билан тузган амалдаги келишуви 2018 йилда якунига етади. У айни дамда “Сандерленд”да ижара асосида тўп сурмоқда.

22 ёшли бельгиялик футболчи “Сандерленд” сафида бу мавсум 24 учрашув ўтказиб, 1 гол (3 пас)га муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!