МЮ ёзда 2 нафар етакчи футболчиси билан хайрлашади
"Манчестер Юнайтед" клуби мавсумлар оралиғида икки нафар футболчиси билан хайрлашади.
Sky Sports News нашри тарқатган хабарга кўра мавсум якунлангач шартномаси тугайдиган Андер Эррера ва Хуан Мата ёзда жамоани эркин агент сифатида тарк этади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Эррера ПСЖ билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мата эса “Барселона” билан музокаралар ўтказмоқда.
Маълумот учун, 29 ёшли Эррера жорий мавсум 26та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. 30 ёшли Мата эса 29та ўйинда 5та гол ҳамда 2та ассистга муаллифлик қилишга эришди.
Фикрлар