МЮ ёзда Португалия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби ўзининг ҳимоя чизиғини кучайтириш борасида изланишларни давом эттирмоқда.

Daily Star тарқатган хабарга кўра манкуанликлар эътиборини "Бенфика" ҳимоячиси Рубен Диашга қаратган. Таъкидлаш керакки, 21 ёшли футболчи ўтган ёз Россия яшил майдонларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Португалия терма жамоаси сафида иштирок этган эди.

Ўз навбатида лиссабонликлар Диашнинг трансферини 60 млн еврога баҳолашмоқда.

Маълумот учун, Диаш жорий мавсум “Бенфика” сафида жами 51та ўйинда иштирок этди ва 4та гол уришга эришди.